Мўйноқдаги кўл яна ёниб кетди

Жамият

image

Кеча, 12 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида жойлашган “Мўйноқ аква саноат” ДУКга қарашли кўлидаги қамишзорда ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар бермоқда.

Ёнғинни бартараф этишга 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Кўрилган ҳаракатлар натижасида ёнғин ўчирилган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида 2-3 гектар очиқ майдонда қамишлар ёнган. Ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Шу ўринда Республикаси ФВВ ЁХББ Ўзбекистон фуқароларига кичик мурожаат билан чиқди: “Азиз ҳамюртлар! Қуруқ ўтлар билан боғлиқ ёнғинлар катта миқдорда моддий зарар етказмайдигандек туюлсада, лекин атроф табиий муҳитга зарар етказади, шулар билан бир қаторда ушбу ёнғинлар, яшаш уйлари ёки бўлмасам бошқа бино ва иншоотларга ўтиб кетиши билан ҳавфли ҳисобланади. Ҳаракатланиб кетаётган автомобиллардан баъзи бир кишиларнинг сигарет қолдиғини ўчирмасдан ташлаб юбориши оқибатида йўл четидаги қуруқ ўт, хашаклар алангаланиб, шамолдан олов кучайиб кенг майдонларга тарқалиб кетиши катта талафотларни келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида унутманг”, дейилади мурожаатда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 июль куни ҳам Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманидаги қўриқхонага айлантирилган Судочье кўлида ёнғин келиб чиққан эди.

Республиканинг шимоли-ғарбида жойлашган мазкур кўлда ёнғиннинг юз беришига табиий офат сабаб бўлгани ҳақида маълум қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ёнғин Мўйноқ

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг