Мўйноқда отишма содир бўлди (видео)
Жамият
−
07 Сентябрь 2019
19069Мўйноқ тумани ҳудудида браконьерлар Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторларига ҳужум қилди. Браконьерлар отган ўқлар инспекторлар автомобилининг 10 та жойига теккан. Ҳеч ким зарар кўрмаган. Бу ҳақда қўмита мутасаддилари хабар қилди.
Таъкидланишича, браконьерлар 4-5 кишидан ташкил топган бўлиб, уларга ўрмон хўжалиги ходими ҳам ҳамроҳлик қилган. Овчиларнинг кийик овлашга чиққанлиги айтилмоқда.
“Кеча бизга қораўзаклик ноқонуний овчилар кийик овлашга чиққан, деган сигнал бўлган эди. Уларнинг машинасида кийик бўлганлиги учун қўлга тушмасликка ҳаракат қилиб қочган ва инспекторларнинг автомашинасига қарата ўқ узган. Ўқлар автомашинанинг радиаторига, капотларига тегиб, юра олмай қолган”, дейди мутасадди.
Айни пайтда ноқонуний овчилар қўлга тушган ва Қораўзак тумани ички ишлар бўлимида сақланмоқда.
Маълумотларга кўра, овчилар 20 бош кийикни отиб ўлдирган. Батафсил маълумотларни тегишли органлардан кутиб қоламиз.
Қуйида тасвирда овчилар томонидан икки марта ўқ узилгани ва автомашина ишдан чиққанлиги акс этган.
LiveБарчаси