Мўйноқда экология инспектори ЙТҲ сабаб вафот этди. Воқеа инфратузилмадаги муаммолардан “гапирмоқда”

Жамият

image

Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани экология инспектори Шамил Торежанов хизмат вазифасини бажариш вақтида йўл-транспорт ҳодисаси сабаб вафот этди. Унинг вафоти бир жиҳатдан бахтсиз ҳодиса бўлса, иккинчи жиҳатдан инфратузилмадаги муаммоларни сув юзига чиқарди. Бу ҳақда “Эл хизметинде” газетасида хабар берилди. 

Гап шундаки, Орол денгизининг қуриган майдонида ноқонуний овчилар юрганидан хабар топган Мўйноқ экология инспекцияси бошлиғи Т. Тилеумуратов, инспекторлар Ш. Торежанов, А. Мамбетназаровлар автомобилда йўлга чиқадилар. Йўлда транспортнинг баллонига шикаст етади ва ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотади. Оқибатда автомобиль йўлдан чиқиб кетиб,  автоҳалокатга учраган. 

Ҳодиса жойида инспектор Ш.Торежанов оғир жароҳат олиб, аҳволи оғирлашган ва кўп ўтмай жони узилган. ЙТҲ содир бўлган ушбу овлоқ ҳудудлиги, мобиль алоқа йўқлиги боис, тез ёрдам чақириш имкони бўлмаган. Воқеа жойига энг яқин одам яшайдиган ҳудудгача масофа 45 километрни ташкил этган. 

Бахтсиз ҳодиса тафсилотини баён қилган Т. Тилеумуратовнинг таъкидлашича, у вақтни чўзмай Орол денгизининг қирғоғида артемия йиғиш билан шуғуллланадиганларни ёрдамга чақириш учун пиёда кетган. Яна бир шериги бахтсиз ҳодиса жойида қолган.

Т. Тилеумуратов изғирин совуқда 45 километр йўл босиб, туннинг бир палласида аранг деганда денгизнинг қирғоғидаги лагерларга етади. Лекин, артемиячиларда фақат ботқоқликда юра оладиган транспорт топилган, холос. У шу жойдан телефон орқали Мўйноқга хабар қилади. 

Ҳозирда воқеа бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Мўйноқ

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made