Мутахассис организмни иш тартибига мослаштириш бўйича маслаҳат берди 

Саломатлик

image

Узоқ ёзги таътилдан сўнг организмнинг иш ритмига тушиб олиши қийин. Тиббиёт фанлари номзоди, диетолог Елена Соломатина организмни иш режимига мослаштириш жараёнини тезлаштириш ҳақида маълумот берди. 

Унинг сўзларига кўра, синчковлик билан танланган маҳсулотлар ёрдамида асаб тизимини ишлашга созлаш мумкин. 

“Нонушта учун B витаминлари гуруҳи керак. Улар дон ва жавдар нонида учрайди. Улар донли бўтқалар таркибида ҳам бор. Бу витаминлар бутун асаб тизими учун “допинг" ҳисобланади, чунки метаболик жараёнлар B витаминларисиз содир бўлмайди. Шу сабабли улар ҳам болалар, ҳам катталарга нонушта учун асосдир”, деган Елена Соломатина. 

Диетолог, шунингдек нонушта учун мунтазам равишда тухум истеъмол қилишни тавсия қилган. Таъкидланишича, у мияни “силкитишга” ва тўғри қарорларни тезроқ қабул қилишга ёрдам беради. 

“Миянинг когнитив функцияларига ижобий таъсир кўрсатадиган маҳсулотлар бор. Биринчидан, у тухумлар, айниқса уларнинг сариғи. Сариғида холин бор. У тўғри сўзни топишга ва тўғри таърифни эслашга ёрдам беради. Шу сабабли, нонуштада тухум ейиш жуда яхши ечим бўлади”, дея маслаҳат берган Елена Соломатина.


Мақола муаллифи

Теглар

иш ёз куз

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг