Мутахассис кимларга гуруч мумкин эмаслигини айтди
Саломатлик
−
02 Сентябрь 2021
21391Диетолог Ольга Кораблева гуручнинг соғлиқ учун фойдалари ва қандай ҳолатларда уни истеъмол қилиш мумкин эмаслиги ҳақида маълумот берди.
Мутахассис гуручнинг парҳез маҳсулоти эканлигини эслатган: қайнатилган 100 грамм гуручда атиги 110-120 калория бор. Ундаги мураккаб углеводлар эса узоқ вақт тўқ тутади ва ортиқча овқатланишни олдини олади. Гуручдаги ёғ 100 граммга атиги 2,6 граммни ташкил қилади.
“Гуруч асаб тизими учун зарур бўлган B витаминларига, калий, марганец, рух, магний, фосфорга бой. Дон яхши ҳазм бўлади, у токсинлардан халос этадиган табиий “сорбент”дир”, деган Кораблева.
Таъкидланишича, гуруч осон ҳазм қилинади ва ошқозон-ичак касалликлари учун фойдалидир. Ўткир гастритда сувда тайёрланган суюқ гуруч ёрмаси тавсия этилади.
Диетологнинг сўзларига кўра, агар ич қотиш давомий кузатилса, гуручни ҳафтасига икки мартадан кўп истеъмол қилмаслик керак.
“Семизлик бўлса, рациондан гуручни чиқариб ташлаш керак: бу ичакнинг ҳаракатчанлиги билан боғлиқ муаммоларни кучайтиради. Диабетда ҳам оқ гуруч тавсия этилмайди. Бутунлай соғлом одам кунига 200 граммдан кўп бўлмаган қайнатилган гуруч ейиши мумкин”, деган Кораблева.
LiveБарчаси