Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги жанги санаси маълум

Спорт

image

Мatchroom boxing компанияси раҳбари, британиялик промоутер Эдди Хирн жорий йилнинг 28 август куни Лос-Анжелесда бокс оқшомини ўтказиш режалари ҳақида гапирди. Унда WВА ва IBF йўналишлари бўйича ярим енгил вазн тоифаси чемпиони, ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев WВА камарига мажбурий даъвогар Ронни Риос билан тўқнаш келади. 

Оқшом доирасида, шунингдек, биринчи енгил вазн тоифасида WВА йўналиши чемпиони Хирото Кёгучи WВО чемпиони Алвин Сотога қарши бирлаштирувчи жангда иштирок этади. 

Хирнга тегишли компания май ойида Аҳмадалиев ва Риос ўртасидаги дуэлни ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Жангнинг молиявий қиймати 525 555 АҚШ долларини ташкил этади.

Маълумот ўрнида, 26 ёшли Аҳмадалиев жорий йилнинг апрель ойида IBF чемпионлик унвонини мажбурий равишда ҳимоя қилиб, собиқ жаҳон чемпиони Рёсуке Ивасани бешинчи раундда техник нокаутга учратган эди. 31 ёшли Риос ҳам бу йил рингга муваффақиятли тарзда қайтди ва Оскар Негретени очколар эвазига мағлуб этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Муроджон Аҳмадалиев IBF Ронни Риос Эдди Хирн Мatchroom boxing WВА

Баҳолаганлар

502

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг