Муродов туғилган кунида қимматбаҳо машина харид қилди (видео)
Спорт
−
08 Февраль 2023
6457Бугун, 8 февраль куни ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. UFC'даги биринчи ўзбекистонлик спортчи ҳисобланган Муродов 33 ёшни қарши олди. У туғилган куни муносабати билан Mercedes Gelandewagen автомобилини харид қилди.
Айни вақтда Маҳмуд Муродов Чехияда кейинги жангига тайёргарлик кўрмоқда. Спортчи навбатдаги жангини 11 март куни Лас-Вегасда ташкил этилаётган UFC Fight Night мусобақасида ўтказади. Ўзбекистонлик спортчига доғистонлик Абусупян Муҳаммедов рақиблик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов сўнгги бор 2022 йил 22 октябрь куни Абу-Дабида бразилиялик Кайо Борральога қарши жанг ўтказиб имкониятни бой берганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь