Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги тасдиқланди
Спорт
−
01 Февраль
10096Ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов навбатдаги жангини қачон ўтказиши аниқ бўлди. Бу ҳақда спортчи ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, Муродов 11 март куни Лас-Вегасда ташкил этилаётган UFC Fight Night мусобақасида иштирок этади. Унга доғистонлик Абусупян Муҳаммедов рақиблик қилади.
Муродов - Муҳаммедов тўқнашуви аслида 2022 йил 3 сентябрь куни Парижда ўтказилиши керак эди, аммо жанг бекор қилинганди.
Маълумот учун, Муродов айни вақтда бўлажак жангига Чехияда тайёргалик кўрмоқда. Ўзбек спортчиси сўнгги бор 2022 йил 22 октябрь куни Абу-Дабида бразилиялик Кайо Борральога қарши жанг ўтказиб, очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлганди.
LiveБарчаси