Мурод Хонтўраев ЙТҲга учраб, вафот этди
Спорт
−
19 Июль 2021
69266Бугун, 19 июль куни ММА жангчиси, "Осиё айиғи" номи билан танилган Мурод Хонтўраев “Чорвоқ” сув омбори йўлида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар қилди.
Мазкур ЙТҲ юзасидан расмий идоралар ҳозирча маълумот бермади. Воқеага гувоҳ бўлганларнинг айтишича, марҳум спортчи BMW русумли автомобилда катта тезликда ҳаракатланган.
Тошкент вилояти ИИББ матбуот котиби Бобур Тўлаганов ҳам Мурод Хонтўраевнинг вафот этганини тасдиқлаб, таъзия билдирган.
Маълумот учун, Мурод Хонтўраев 1987 йил 4 июль куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Фаолияти давомида 15 та жанг ўтказган ва 12 ғалабага эришган. У Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти эди.
LiveБарчаси