Мурод Хонтўраев вафот этган ЙТҲ бўйича расмий маълумот берилди
3-саҳифа
−
19 Июль 2021
69202Аввалроқ, Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида йўл-транспорт ҳодисасига учраб, вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
ИИВ ЙҲХББ Хонтўраев вафот этган ЙТҲ бўйича расмий маълумот берди.
Унга кўра, ЙТҲ бугун, 19 июль куни соат 11:30 ларда Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-12 автомобиль йўлининг 68-километрида содир бўлган. Бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Lacetti ҳамда BMW X5 русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида BMW X5 русумли автомобиль йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.
Оқибатда BMW X5 русумли автомобиль ҳайдовчиси, 1987 йилда туғилган М.Х. воқеа жойида вафот этган ва ушбу автомобиль йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси