Мурод Хонтўраевнинг ўлимида айбдорлар топилдими? Жиноят иши ҳаракатдан тугатилди
3-саҳифа
−
04 Январь 2022
26805Хабарингиз бор, 2021 йилнинг 19 июль куни Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти, ММА жангчиси Мурод Хонтўраев 33 ёшида мудҳиш автоҳалокат сабаб вафот этган эди. Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилганди. Бироқ ушбу жиноят иши ҳаракатдан тугатилди.
QALAMPIR.UZ ушбу жиноят иши тергови ва ЙТҲ қандай содир бўлганини аниқлаш борасида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қандай ишлар амалга оширилаётганини ўрганди.
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан QALAMPIR.UZ’га маълум қилишларича, ММА ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев ЙТҲ оқибатида вафот этганлиги, у билан бирга бўлган ёки ЙТҲнинг бошқа иштирокчиларига ўртача, ўғир жароҳат етмагани ҳамда ўлим ҳолати кузатилмагани сабабли айблилик масаласи бўйича Мурод Хонтўраев томонидан Йўл ҳаракати қоидаларининг 3, 4, 73, 77 ҳамда 79 бандлари бузилганлиги инобатга олиниб, ҳайдовчи Хонтўраев мазкур ЙТҲнинг содир этилишига сабаб бўлиб, ўзи вафот этгани туфайли ва ишда жиноят таркибий элементлари мавжуд бўлмагани инобатга олиниб, олиб борилган дастлабки тергов якунига кўра, Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Мурод Хонтўраев вафоти юзасидан қўзғатилган жиноят иши 2021 йилнинг 30 сентябрь куни Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан ҳаракатдан тугатилган.
Таъкидланишича, ЙТҲ иштирокчиси бўлган Gentra русумли автомобилига етказилган зарар Хонтўраевнинг BMW машинаси суғуртасидан қопланади.
Эслатиб ўтамиз, "Осиё айиғи" номи билан танилган ММA жангчиси, Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев иштирокидаги ЙТҲ жорий йилнинг 19 июль куни соат 11:30 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-12 автомобиль йўлининг 68-километрида содир бўлган. Бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Lacetti ҳамда BMW X5 русумли автомобиллар иштирокидаги тўқнашувда BMW X5 русумли автомобиль йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилган.
Оқибатда BMW X5 русумли автомобиль ҳайдовчиси, 1987 йилда туғилган Мурод Хонтўраев воқеа жойида вафот этган ва ушбу автомобиль йўловчиси Жасур Анорбоев тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
LiveБарчаси