Мурғак болага ваҳшийлик қилган инсон яшамаслиги керак – Алишер Қодиров
Жамият
−
11 Июль
9177Жиноятнинг ҳаммаси ҳам жиноят, лекин мурғак болага ваҳшийлик қилган инсон яшамаслиги керак. Бундай фикрни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров билдирди.
“Кеча ёш бир йигитга 20 марта пичоқ уриб ўлдирган жиноятчи судда пушаймонлигини айтиб, 17 йилга қамалди. 25 ёшли бу махлуқ қамоқдан 42 ёшида жамиятга ким бўлиб қайтади?” дейди депутат.
Унинг айтишича, “ҳайвонлашиб кетган” жиноятчини солиқлар ҳисобига соғлигини сақлаб, қорнини тўйдириб, бошқа инсон бўлиб қолишини кутиб ўтириш – мантиқсиз!
“Бундайлардан жамиятни тозалаш керак! Болалар ва бегуноҳ аҳоли қирғинига юзсизларча кўз юмиб, дунёга инсонпарварликдан дарс бераётганларнинг инсонқарашига мослашишга мажбурмизми?
Бу махлуқлар нафақат бугун, балки келажакдаги про-махлуқларга намуна-устоз бўлиб хизмат қилишини унутмаслик керак”, дейди Алишер Қодиров.
Маълумот учун, депутатнинг бундай баёноти 9 июль куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида содир бўлган даҳшатли воқеа фонида янгради.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 31 ёшли эркак ўзи билан бирга қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келган аёлнинг биринчи турмушидан туғилган 3 яшар ўғлини пичоқлаб, ўлдиргани хабар қилинганди.
LiveБарчаси