Мурат Камалов лавозимидан озод этилдими?
Жамият
−
04 Июль 2022
32304Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеси Раиси Мурат Қаллибекович Камалов лавозимини тарк этгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстратсиясига яқин манба – “Nigoh” каналига кўра, бу хабар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Маълумот учун, Мурат Камалов 1955 йилда Нукус шаҳрида туғилган. Олий маълумотга эга ҳуқуқшунос сифатида кўп йиллар масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.
2020 йил сентябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутати этиб, 2 октябрь куни Жўқорғи Кенгеснинг навбатдан ташқари саккизинчи сессиясида Жўқорғи Кенгес Раиси этиб сайланган.
Шу йилнинг 21 октябрь куни эса қонун талабларига мувофиқ яширин овоз бериш орқали 72 та овоз билан сенатор Мурат Қаллибекович Камалов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосари этиб сайланган.
Фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги “Ҳуқуқий бизнес ва консалтинг агентлиги” адвокатлик бюроси маслаҳатчиси, Давлат хавфсизлик хизмати Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази директори, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Фалсафа ва ҳуқуқ институтининг кичик илмий ходими лавозимларда ишлаган.
LiveБарчаси