Ички ва хориж бозорида UzAuto Motors ишлаб чиқараётган автомобилларнинг энг харидоргири қайси?
Жамият
−
05 Июль 2019
9590Жорий йилнинг 3-4 июль кунлари Ўзбекистондаги ОАВ ходимлари учун UzAuto Motors заводига пресс-тур уюштирилди.
Пресс-тур давомида журналистлар яқиндагина номи ўзгартирилган UzAuto Motors (олдинги номи GM Uzbekistan) заводининг тўлиқ фаолияти билан таништирилди.
Пресс-турда иштирок этган QALAMPIR.UZ мухбири Умар Муроднинг маълум қилишича, UzAuto Motors заводи бош директори ўринбосари Азимжон Умаров айни пайтда заводда ишлаб чиқарилаётган енгил автомобилларнинг қайсилари энг харидоргир эканлиги бўйича маълумот берди.
Маълум бўлишича, ҳозирда завод томонидан ишлаб чиқарилаётган Nexia 3 автомобилига ички бозорда талаб жуда юқори. Иккинчи ўринни Cobalt, учинчи ўринни эса Spark автомобили эгаллайди.
UzAuto Motors заводи бош директори ўринбосари ҳам Nexia 3 автомобилидан фойдаланади.
“Оиламизда отам Lasetti автомибилидан фойдаланади. Менда эса Nexia 3. Қулай ва ихчамлиги жиҳатидан шу машинани танлаганман. Нархи ҳам ҳамёнбоп. Аслида заводимизда ишлаб чиқарилаётган барча автомобиллар зўр. Мен уларнинг ҳар биридан сотиб олиб, бошқариб юришни хоҳлайман”, деб айтиб ўтди Азимжон Умаров.
Шунингдек, хорижга экспорт қилинадиган автомобилларнинг рейтингини Lasetti бошқариб турибди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь