Мундиал учун бир қадам
Sport
−
11 March 2023 7386 1 minute
Ўзбекистон мезбонлик қилаётган футбол бўйича U-20 Осиё чемпионати баҳслари ҳал қилувчи паллага кириб бормоқда. Бугун, 11 март куни чемпионатнинг чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади.
Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги Ўзбекистон жамоаси мазкур босқичда австралиялик тенгқурларига қарши баҳс олиб боради. Чорак финалларда ғалаба қозонган жамоалар жорий йилда Индонезия мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.
Австралияга қарши ўйинда Ўзбекистон вакиллари тўлиқ оқ либосда, дарвозабон эса сариқ рангли либосда майдонга тушади.
Ўзбекистон-Австралия тўқнашуви 19:00 да пойтахтдаги “Бунёдкор” стадионида старт олади.
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November