Мухлислар январда “Эль класико” кўрадиган бўлди
Спорт
−
10 Январь 2025 8648 1 дақиқа
10 январга ўтар кечаси Испания Суперкубогининг иккинчи ярим финали доирасида Мадриднинг “Реал” клуби “Мальорка” билан баҳс олиб бориб, йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва турнирнинг финалига йўл олди.
Саудия Арабистонининг Жидда шаҳри мезбонлик қилган баҳсда Мадрид клубидан голларга Жуд Беллингем ва Родриго муаллифлик қилди. Ўйиннинг 90+2 дақиқасида “Мальорка” сардори Мартин Вальент ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
Энди “Реал” мусобақа финалида азалий рақиби “Барселона” билан тўқнаш келади. Ўйин 12 январь куни Тошкент вақти билан 23:55 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” “Атлетик Бильбао” тўсиғидан ўтиб, Суперкубок финалига йўл олгани хабар қилинганди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель