“Барселона” Испания Суперкубоги финалига чиқди

Спорт

image

Испания Суперкубогининг дастлабки ярим финал ўйинида “Барселона” ишончли ҳисобда ғалаба қозонди.

9 январга ўтар кечаси Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Испания Суперкубоги ярим финалининг илк ўйинида “Барселона” ва “Атлетик Бильбао” майдонга тушди ва каталонияликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 17-дақиқасида Бальденинг пасидан сўнг Гави тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Иккинчи таймнинг бошида, аниқроғи, 53-дақиқада Гавининг ажойиб узатмасидан кейин Ламин Ямаль ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Шу тариқа, “кўк-анорранглилар” финалга йўл олди.

Маълумот ўрнида, 10 январга ўтар кечаси Испания Суперкубоги иккинчи ярим финал ўйини бўлиб ўтади ва унда “Реал Мадрид” ва “Мальорка” финал йўлланмаси учун кураш олиб боради. Финал учрашуви 14 январга ўтар кечаси ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг