Мўғулистоннинг янги Бош вазири 4 ой ичида истеъфо берди

Олам

image

Мўғулистон Бош вазири Гомбожавин Занданшатар истеъфо берди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди. .

Занданшатар мамлакатнинг охирги бош вазири сифатида парламент томонидан тасдиқланган эди. У бу лавозимда 2025 йил июн ойидан бери ишлаб келаётган эди.

Ундан олдинги ҳукумат раҳбари Лувсаннамсрай Оюн-Эрдэнэ коррупция айбловлари ва кўча намойишлари ортидан парламент қўллаб-қувватловини йўқотиб, истеъфо берган.

Занданшатара Қишлоқ хўжалиги банкида хорижий валюта бошқармаси раҳбари, кредитлаш ва пул-кредит сиёсати бўлими бошлиғи, Мўғулистон Банкида кадрлар тайёрлаш бўйича менежер, Хан банки директори ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Давлат Буюк Хурали депутати, Мўғулистон ташқи ишлар ва савдо вазири, Мўғулистон Давлат Буюк Хурали раиси савозимларида ишлаган. 

2025 йил 12 июнда Давлат Буюк Хурали Гомбожавин Занданшатарани Бош вазир этиб сайлади. У 126 нафар депутатдан 108 овоз олган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 сентябрь куни лавозимга киришган Франция Бош вазири Себастьен Лекорню 27 кундан сўнг истеъфога чиқиш ҳақида ариза берганди. 10 октябрь куни кечқурун Президент Эммануэль Макрон уни ушбу лавозимга қайта тайинлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Мўғулистон Гомбожавин Занданшатар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг