Мўғулистон нега Путинни ҳибсга олишдан бош тортганини тушунтирди
Олам
−
03 Сентябрь
29069Мўғулистон расмийлари Россия Президенти Владимир Путинни Халқаро жиноий суд буйруғи билан ҳибсга олишдан бош тортишини мамлакатнинг энергияга қарамлиги ва бетарафлиги билан изоҳлади. Бу ҳақда бугун, 3 сентябрь куни ҳукуматнинг Улан-Батордаги вакилига таяниб, "Politico" хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Мўғулистон нефть маҳсулотларининг 95 фоизини ва электр энергиясининг 20 фоиздан ортиғини қўшни давлатлардан импорт қилади.
“Ушбу таъминот бизнинг мавжудлигимиз ва халқимизнинг мавжудлигини таъминлаш учун жуда муҳимдир. Мўғулистон ўзининг барча дипломатик муносабатларида ҳамиша бетарафлик сиёсатини сақлаб келган”, дейди расмий.
Исмини ошкор этмаган ҳуқуқшунос эса Мўғулистон ўзи аъзо бўлган ХЖС буйруғига риоя қилмагани сабабли, мамлакат жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлигини айтди.
Путиннинг Улан-Баторга ташрифи олдидан Европа Иттифоқи, Украина ҳамда Халқаро Амнистия ва Human Rights Watch каби халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Мўғулистонни ХЖС бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга чақирди. Айни пайтда, "Bloomberg" агентлигига кўра, Мўғулистон Путинни ҳибсга олинмаслигига ишонтирган.
Путин Мўғулистонга мамлакат Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан Халхин-Гол дарёсида совет ва мўғул қўшинларининг Япония қуролли кучлари устидан қозонилган қўшма ғалабасининг 85 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этиш учун ташриф буюрди.
Бу Россия Президентининг 2023 йилнинг март ойидан бери, суд уни Украинадан Россияга болаларни ўтказиш бўйича ҳибсга олиш учун ордер берганидан бери ХЖСнинг Рим статутини имзолаган мамлакатга биринчи ташрифидир. Мўғулистон 2000 йилда Рим статутини имзолаган ва 2002 йилда уни ратификация қилган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь