Мўғилистонликлар Россия элчихонаси олдида намойиш ўтказди
Олам
−
08 Май 2023
10880Кеча, 7 май куни NoWar ҳаракати фаоллари Россиянинг Улан-Батордаги элчихонаси олдида норозилик намойиши ўтказди. Бу ҳақда “Central Asia” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳаракат фаоллари Украинадаги босқинга қарши норозилик намойиши уюштиришган.
“Бу вақтда юзага келиши мумкин бўлган хавф ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ички ишлар ходимлари ҳозир бўлган ва ўз фикрини билдирган фуқаролар соат 13:30 атрофида тарқалиб кетган”, дейилади полиция хабарида.
LiveБарчаси