Мудрикнинг дисквалификацияси якунланди – манба

Спорт

image

Украина терма жамоаси ва “Челси” клуби қанот ярим ҳимоячиси Михаил Мудрик допинг қабул қилгани сабабли олган дисквалификация муддатини якунлади. Бу ҳақда “Topskills Sports UK” хабар берди.

Манбада айтилишича, футболчи келаси ҳафта “Челси”нинг Кобхэмадаги машғулот базасида асосий таркиб билан машғулотларга қайтади. 

Хабарларга кўра, тақиқ жорий йилнинг 17 январь куни расман бекор қилинган. Шунингдек, “Челси” футболчининг ўйин формасини тиклаш мақсадида “Страсбург” клубига ижарага беришни режалаштирмоқда. Режага кўра, Мудрик Францияда маълум муддат тўп суриб, шундан сўнг яна Лондон клубига қайтиши мумкин.

Ҳозирча на “Челси” клуби, на Михаил Мудрик ушбу маълумотни расман тасдиқлаган.

Маълумот учун, Мудрик 2024 йил декабрь ойидан бери майдонга туша олмаган. У ўтган мавсумда лондонликлар сафида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 5 та голли узатма муаллифи бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина “Челси” Михаил Мудрик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг