Мудофаа вазирлигида янги тайинлов амалга оширилди
Жамият
−
11 Октябрь 2019 7396 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг буйруғи билан Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг моддий-таъминот бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келган подполковник Баҳодир Мамиржонович Ражапов Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг моддий таъминот бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Баҳодир Ражапов 2001 йилда олдинги Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юртини тамомлаган. Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг моддий-таъминот бўйича ўринбосари лавозимини 2018 йилнинг февраль ойидан бери эгаллаб келган. Хизмати давомида қўшинларда қўмондонлик лавозимларида хизмат қилган.
Таъкидланишича, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг моддий таъминот бўйича ўринбосари лавозими шу вақтга қадар вакант бўлиб келган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь