Мудофаа вазири Президентга ҳисобот берди
Жамият
−
03 Февраль 24555 1 дақиқа
Бугун, 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда Мудофаа вазири Шуҳрат Холмуҳаммедовнинг Ўзбекистон мудофаа-саноат мажмуаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси ҳамда миллий армияни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланган.

Муҳокамада мудофаа ишлаб чиқариши ва муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш соҳасида мамлакатимиз иқтисодиётининг хусусий сектори имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарурлигига эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, энг янги техника ва қурол-яроғлардан моҳирона фойдаланишга қодир ҳарбий кадрларни сифатли тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди.

Хизмат йиғилиши якунида давлат раҳбари томонидан миллий армияни замонавий қурол-яроғ билан жиҳозлашни давом эттириш, мудофаа саноати мажмуасини ривожлантириш бўйича қатор топшириқлар берилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон Туркиянинг TUSAS компанияси ишлаб чиқарадиган ANKA дронларини қабул қилиб олиши хабар қилинганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь