Ўзбекистон қўшинлари дронлар билан машғулотлар ўтказмоқда

Жамият

image

2024 йилда Ўзбекистонда жанговар шайлик тадбирлари ўтган йилга нисбатан 1,5 баробарга кўпайиб, қўмондонлик таркибининг касбий тайёргарлиги оширилди. Бу ҳақда 24 декабрь куни Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида маълум қилинди. 

Билдирилишича, қўшинларда оператив тайёргарлик тадбирлари ҳамкорликдаги куч тузилмаларини кенг жалб қилган ҳолда ташкил этилган. АҚШ, Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон армиялари билан ҳамкорликда ўқувлар ўтказилган.

“Ўқувларда асосий эътибор замонавий жангларда янги қўлланилаётган учувчисиз учиш аппаратларини қўллашга, уларга қарши курашиш ва бошқарув маҳоратини оширишга, стратегик, оператив ва оператив-тактик бўғинларда бўлинмалар томонидан янги тактик ҳаракатлар ўзлаштирилишига қаратилган”, дейилади Сенат сайтида эълон қилинган мажлис баёнотида.

Шунингдек, 2024 йилда жанговар мутахассислик бўйича Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркманистондан ташриф буюрган ҳарбий хизматчилар ўқитилган.

Мудофаа вазирлиги “Автоматлаштирилган ахборот тизими ва маълумотлар базаси” ахборот тизимининг “Чақирув” тизимости дастури барча мудофаа ишлари бошқарма ва бўлимларига татбиқ қилиниб, электрон маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилган. Ички ишлар вазирлигининг “Манзил”, Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Хорижга чиқиш паспорти”, “Ёшлар баланси” ҳамда “Электрон ҳукумат” платформалари интеграция қилиниб, ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларга оид маълумотлар электрон базаси яратилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг