Мудҳиш ЙТҲда аёл ва бола ҳалок бўлди
Жамият
−
09 Август 2019
7501Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 44 ёшли аёл ва вояга етмаган бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 8 август куни соат 18:30 ларда Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон тумани Янгиобод маҳалласида яшаган 44 ёшли Н.Б. исмли аёл бошқарувидаги Spark русумли автомашинасини Шеробод тумани Гулистон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Бойсун-Шеробод” йўлида ҳайдаб кетаётган вақтида автомашинанинг олд ўнг томон ғилдираги ёрилиб кетиши оқибатида бошқарувни эплай олмай дастлаб йўлни ўнг томонидаги бетон тўсиққа, сўнгра йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилган.
Натижада ҳайдовчи жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Автомашинада йўловчи сифатида кетаётган ҳайдовчининг 11 ёшли ўғли ва 15 ёшли жияни Ж.И. жароҳат олиб шифохонага ётқизилган, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай ҳайдовчининг 15 ёшли жияни вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.