Мудҳиш ЙТҲ: тўрт киши вафот этди, улардан икки нафари болалар
Жамият
−
12 Февраль 2020
14090Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Натижа 4 киши қурбон бўлди. Улардан икки нафари вояга етмаган болалар.
ЙТҲ бугун, 12 февраль куни соат 11:30 ларда А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлида содир бўлган.
Қайд этилишича, Беруний туманида яшаган А.Б. Matiz русумли транспорт воситасини белгиланган тезлик талабига амал қилмасдан бошқариши оқибатида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи Ш.Т. бошқарувидаги MAN русумли юк автомобили билан тўқнашув содир этган.
Натижада, Matiz русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси А.Б., ушбу автомашина йўловчилари С.М., вояга етмаган М.Қ. ва Т.Р.лар олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этишган.
MAN русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ш.Т. ва Matiz русумли транспорт воситаси йўловчилари Д.Қ. ва С.С.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.