Мудҳиш ЙТҲ: Қашқадарёда Lacetti кўприкдан пастга қулади

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида катта тезликда ҳаракатланган Lacetti қурилиш ишлари олиб борилаётган кўприкдан қулаб тушди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ИИБ хабар қилди.

Маълум бўлишича, ЙТҲ жорий йилнинг 8 октябрь куни соат 2:00 ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-95 Косон-Шўрбозор автомобиль йўлининг Косон тумани Ушоқтепа қишлоғидан ўтган 8-километрида содир бўлган.

Lacetti ҳайдовчиси ҳаракатланиб келаётиб Ушоқтепа қишлоғи ҳудудида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган кўприкдан пастга тушиб кетган. Оқибатда ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

299

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг