Мубашшир Аҳмаднинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

3-саҳифа

image

“Azon Global” ахборот-таҳлилий портали асосчиси, Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов айни дамда Давлат хавфсизлик хизматининг марказий тергов ҳибсхонасида сақланмоқда ва унинг саломатлиги яхши. Бу ҳақда “Azon Global” портали хабар берди. 

Порталга кўра, бугун, 20 май куни Алишер Турсуновга укаси билан кўришиш имкони берилган.

Укасининг гувоҳлик беришича, Турсунов терговчи ва бошқа мутасаддиларнинг муомаласидан шикоят қилмаган.

“Домла ўзларини қўллаб, дуолар қилиб турган барча-барча инсонлардан миннатдор эканини билдирганлар”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, унга нисбатан Жиноят кодексининг 2441-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ва 2443-моддаси (диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Айни пайтда Турсуновга қўйилган айбловлар бўйича тергов ишлари давом этмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Турсунов Истанбулнинг Боҳчашеҳир мавзеидаги уйидан гумонланувчи сифатида олиб кетилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик, ижтимоий тармоқларда Турсунов Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Алишер Турсуновни Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинганини расман тасдиқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мубашшир Аҳмад Azon Global Алишер Турсунов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг