Муаммоли келажак: нега Эрон ядро фаолиятини кучайтирмоқда?
Олам
−
03 Декабрь 2020
5024Жорий йилнинг 2 декабрь куни Теҳрон ниҳоят ядровий фаолиятни фаоллаштириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади, унда ядро қуролининг асосий таркибий қисми бўлган бойитилган уран ишлаб чиқаришни зудлик билан ошириш алоҳида белгиланган. Ва бу, ҳақиқатан ҳам, Қўшма Штатларнинг ўзи томонидан ёзилган ҳақиқий апокалипсис сценарийсининг бошланиши бўлиши мумкин.
Эрон расмийлари ядро фаолиятини фаоллаштириш тўғрисидаги қонунни маъқуллашди. Ушбу қонун йилига бойитиш даражаси 20 фоиздан юқори бўлган, яъни қурол даражаси билан камида 120 килограмм уран ишлаб чиқаришга туртки бўлади. Таққослаш учун: ядровий битимда уран бойитишни 3,67 фоизга Эрон кейинчалик ушбу миқдорни 4 фоизга чиқарган эди.
Шу билан бирга, Теҳрон яқинда ядровий физикни ўлдиришда айбдорларни аниқлаганини ва қасос олишга тайёрлигини эълон қилди.
"Эрон ҳужум қилганларга ҳам, уларга буйруқ берганларга ҳам жавоб қайтаради. Бу мутаносиб, мустақил жавоб бўлади ва Худо хоҳласа, уни содир этганларга максимал даражада азоб берилади", деди Эрон ташқи ишлар вазирлиги спикери Саид Хатибзода.
Ислом республикаси ҳар қандай мажбуриятларни қолдиришга қарор қилди ва энди ядро қуролини ишлаб чиқаради, деб айта оламизми? Халқаро экспертларнинг фикрича, Эронда ядро фаолиятини текшириши мумкин бўлган МАГАТЭ билан протокол камида яна икки ой давомида ўз кучида қолади. Ва агар ядровий келишув амалга оширила бошласа ва чеклов чоралари Эрондан бекор қилинадиган бўлса, уни узайтириш мумкин бўлади.
Бошқа томондан, яқин ойларда эронликлар Аракдаги реакторни қурол даражасида плутонюм ишлаб чиқариш учун қайта ишга туширмоқчи. Маҳаллий мутахассисларнинг таъкидлашича, бу вазифа қийин эмас. Эрон атом энергияси ташкилотининг вакили реактор тўрт ой ичида ишга тушади, деб ҳисобламоқда.
Экспертларнинг фикрига кўра, яна бир реактор қурилади ва Исфаҳонда уран ишлаб чиқариш заводи ишга туширилади. Ва уранни бойитиш учун центрифуглар сони кўпайтирилади.
Ушбу қурилишларнинг барчаси Исроил томонидан эътиборсиз қолдирилиши эҳтимолдан йироқ эмас, чунки уларнинг расмийлари эронликларга атом қуролини олишларига йўл қўймасликларини бир неча бор таъкидлаган. Ва агар Исроил аралашса, Қўшма Штатлар ҳам, албатта, четда қолмайди. Умуман олганда, бу ишларнинг барчаси катта можароларга олиб боради.
Америкалик сиёсатшунос Жим Жатраснинг фикрича Россия, аслида, Эрон билан ҳам, Исроил билан ҳам гаплаша оладиган ягона мамлакатдир. Ва бу мураккаб вазиятни енгиллаштиришда фойдали бўлиши мумкин.
Маълумот ўрнида, Эрон Мудофаа вазирлиги ядровий физик Муҳсин Фахризода ўлдирилгани ҳақида хабар берган эди. У Эрон пойтахти яқинидаги Абсард аҳоли пунктида террорчилар ҳужуми қурбони бўлди.
Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Исроилнинг ядрочи олим қотиллигига алоқадорлигини эълон қилганди. У халқаро ҳамжамиятни, хусусан Европа Иттифоқини икки томонлама стандартлар сиёсатига барҳам беришга ва “давлат терроризми” ҳаракатини қоралашга чақирди.
Кейинчалик, ядрочи олимининг ўлимидан сўнг, Эрон АҚШ ва Исроилни огоҳлантирди. “Эрон ўз халқи ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади”, дейилади Ислом Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Мажид Тахт-Раванчининг БМТ Бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Раисининг номига юборган мактубида.
Эронда олимнинг ўлими муносабати билан 40 кунлик мотам эълон қилинди.
Шунингдек, БМТ дунё мамлакатларига Эронда мамлакатнинг ядро дастури раҳбарларидан бири бўлган физик Муҳсин Фахризоданинг ўлдирилиши муносабати мурожаат қилиб, эҳтиёткор бўлишга чақирди.