Муҳаммад Алининг набираси рақибини нокаут қилди (видео)
Спорт
−
01 Февраль 2022
7026Афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг набираси Нико Али Уолш профессионал боксдаги 4-жангида иккинчи раунддаёқ ҳамюрти Жеремия Егерни нокаутга учратиб, профессионал рингдаги навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.
Беллашув жорий 30 январь куни АҚШнинг Тулса шаҳридаги (Оклахома) “Hard Rock Hotel” меҳмонхонасида бўлиб ўтди.
Ушбу ғалаба Нико учун профессионал боксдаги 4-жангда қозонилган тўртинчи ғалаба бўлди.
“TOP Rank Boxing” промоутерлик компаниясининг Instagram саҳифаси Али Уолш ва Егер ўртасидаги жанг лавҳаларини намойиш қилди. Видеода Никонинг тезкор оёқ ҳаракатлари ва шу орқали Муҳаммад Алининг севимли ҳаракатларини такрорлаётганини кўриш мумкин.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023