Муҳаммад Алининг чемпионлик камари аукционда сотилди
Спорт
−
25 Июль 2022
23676Афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг 1974 йилда қўлга киритган чемпионлик камари кимошди савдосида 6,18 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда AFP хабар берди.
“Heritage Auctions” маълумотларига кўра, 24 июль куни Далласда бўлиб ўтган кимошди савдосида “Indianapolis Colts” эгаси, миллиардер Жим Исрей ғолиб чиққан. У камарни 6,18 миллион доллар эвазига ютиб олган.
Бундан ташқари, Муҳаммад Алининг бошқа буюмлари ҳам аукционга қўйилган, жумладан, Жо Фрэйзерга қарши “аср жанги”да кийган кийими ҳам сотилган.
Маълумот учун, 1974 йил 30 октябрь куни Конгонинг Киншаса шаҳрида Муҳаммад Али ва Жорж Форман ўртасида жанг ўтказилган. Жангнинг 8-раундида Муҳаммад Али рақибини нокаутга учратиб, жаҳон чемпиони бўлган.
Муҳаммад Али энг кўп титулга эга боксчилардан ҳисобланади. У боксдаги фаолияти даврида 61 та жанг ўтказган, шундан 56 таси (37 таси нокаут)да ғалаба қозонган. У ўз вақтида беш марта “Йил боскчиси” шарафига сазовор бўлган. Али 2016 йил 74 ёшида вафот этган.