Россиялик таниқли боксчи вафот этди

Спорт

image

Бокс бўйича 1978 йилги оғир вазн тоифасида СССР чемпиони Игор Висоцкий 70 ёшида вафот этди. Бу ҳақда кеча, 2 апрель куни Россия бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Висоцкий СССР чемпионлигини қўлга киритишдан ташқари, уч марта турнирнинг бронза медали совриндори бўлган. У уч карра Олимпия чемпиони ва уч карра жаҳон чемпиони кубалик Теофило Стивенсонни икки марта мағлуб этган ягона боксчи ҳисобланади — 1973 йилда Гаванада ва 1976 йилда Минскда ўтказилган халқаро турнирда. 1978 йилда Висоцкий америкалик Муҳаммад Али билан спаррингда қатнашган учта совет боксчисидан бирига айланди.

Висоцкий 1980 йилги Олимпиадада қатнаша олмади, шундан кейин у фаолиятини якунлади. У СССР спорт қўмитасида ишлаган, Москва яқинидаги Митиши шаҳрида болаларга бокс машғулотлари учун “Висоцкий” спорт клубини очган, бизнес билан шуғулланган ва фильмларда роль ўйнаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Муҳаммад Али Игор Висоцкий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made