МТВ болаларни заҳарлашни режалаштирганлар устидан текширув бошлади
Жамият
−
23 Декабрь 2019
6049Аввалроқ, мактабгача таълим ташкилотининг икки ходими ўртасидаги телефон орқали суҳбат ижтимоий тармоқларда тарқалгани, унда МТТ ходимаси иккинчи ҳамкасбига болаларни заҳарлаш орқали мудирани ишдан бўшатиш режаси борлигини сўзлаб бергани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси текширув ишларини бошлаганини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳам ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзув бўйича баёнот берди. Унда шундай дейилади:
“Жорий йилнинг 21 декабрь куни ижтимоий тармоқларда шахси номаълум икки аёлнинг, телефон орқали, мактабгача таълим ташкилоти мудирасини болаларнинг заҳарланиши айблови орқали лавозимдан озод қилдириш мақсадида яширин режаси ёзилган аудиоёзув тарқалди.
Мактабгача таълим вазирлиги ушбу ҳолат бўйича текширув бошлаганлигини маълум қилади. Ҳолатни ўрганиш бўйича барча маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилади. Текширув натижалари ҳақида батафсил хабар бериб борамиз”.
LiveБарчаси