МТВ жамоатчилик кенгашига раис тайинланди

Жамият 1101
image

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигида жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан баёнот берилди ва ушбу жамоат кенгашига раис тайинлаш масаласи кўриб чиқилди. Бу лавозимга ф.ф.д, профессор Эътибор Сиддиқовна Султонова тайинланди.

Шунингдек, жамоатчилик кенгаши таркибини кўриб чиқиш ва янгилаш борасида таклифлар илгари сурилди. Тез орада янгиланган таркиб вазирлик томонидан эълон қилинади.

Жамоатчилик кенгашининг келгусида бажариладиган иш режаси, фаолияти, мақсадлари аниқ белгилаб олинди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 14
Рейтинг: 3.1
t
×
×