Шаҳноза Мирзиёева янги лавозимга тайинланди

Жамият 37601
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа қизи Шаҳноза Мирзиёева Мактабгача таълим вазирлигида бошқарма бошлиғи этиб тайинланди. Вазирлар Маҳкамасининг 1 август куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида” қарори шундан дарак бермоқда.

Қарорда Шаҳноза Мирзиёева вазирликнинг Мактабгача таълим соҳаси сиёсатини шакллантириш ва юритиш бош бошқармаси бошлиғи сифатида кўрсатилган.

2017 йил декабрдан Шаҳноза Мирзиёева МТВнинг Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, таҳлил қилиш ва стратегик ривожлантириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1204
Рейтинг: 3.1
t
×