МТДП раиси Алишер Қодиров депутатликка сайлана олмади

Жамият

image

Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, вилоят, туман. Шаҳар депутатлигига сайловлар бўлиб ўтди ва дастлабки натижалар эълон қилинди.

Натижаларга кўра, сайловда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ғалаба қозонди ва парламентда энг кўп ўринни қўлга киритди. Парламентдаги ўринлар қуйидагича тақсимланди:

Либерал-демократик партиясига 43 ўрин;

“Миллий тикланиш” демократик партиясига 35 ўрин;

“Адолат” социал-демократик партияси 21 ўрин;

 Халқ демократик партияси 18 ўрин;

Экологик партия 11 ўринни эгаллади.

Сайловда умумий ҳисобда иккинчи ўринни эгаллаган МТДП лидери Алишер Қодиров натижалар эълон қилингач, қуйидагича фикр билдирди:

Бу сайлов Ўзбекистонда сиёсий муҳит том маънода ўзгаргани сифатида баҳоланиши керак. Очиқ галашдик. Сиёсий партиялар ўртасида ўзаро рақобат очиқ ва шаффоф бўлди. “Миллий тикланиш” партияси жамиятимизга ўз таклифларини берди ва ҳозирги натижалар шуни кўрсатяптики, халқ парламентдан яққол бир кучнинг ажралиб чиқишини эмас, биргаликда ишлашни талаб қилмоқда. Биз сайловни якунланган деб ҳисобламаймиз”.

Дастлабки натижалар эълон қилингач, “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров сайловда етарлича овоз тўплай олмагани ҳақида хабарлар тарқалди. Бунга аниқлик киритиш учун партия вакили билан боғландик ва бу хабар тасдиқланди. Алишер Қодиров энди иккинчи турда сайланиши мумкин.

Сайлов натижалари эълон қилингач, 150 та округдан 128 тасида сайловлар муваффақиятли ўтгани, 28 тасида номзодларнинг бирортаси 50 фоиздан кўп овоз ололмагани маълум бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Фарғона, Хоразм вилоятларида 1 тадан, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 2 тадан, Қашқадарё вилоятида 3 та, Жиззах вилоятида 5 та округда сайлов бошқаттан ўтказиладиган бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

сайлов Алишер Қодиров Миллий тикланиш

Баҳолаганлар

206

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг