МСК Қозоғистонда сайлов учун 31 млн доллар сўради

Жамият

image

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси муддатдан аввал президентлик сайловларини ўтказиш учун давлат бюджетидан 12 миллиард тенге (31,6 млн доллар) ажратишни сўраб расмий мурожаат йўллади. Бу ҳақда Қозоғистон Молия вазири ўринбосари Берик Шолпанқулов маълум қилди.

“МСК сайловлар учун 12 млрд тенге ажратишни сўради. Ҳозирда ҳисоб-китоблар кўриб, асослилик текшириляпти. Якуний хулосани маълум қиламиз. Балки, қисқарар. Аммо бари рақамлар тасдиқлангач, маълум бўлади”, деган Шолпанқулов.

Шолпанқуловнинг аниқлик киритишича, МСК сўраган маблағнинг 70 фоизи сайлов комиссиясига жалб қилинадиган ходимларга тўлов сифатида тўланади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикасининг вақтинчалик Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 9 июнь куни мамлакатда муддатидан аввал сайлов ўтказиши ҳақида эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

сайлов Сайлов комиссияси

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг