МТРКни апрелда туб ислоҳотлар кутмоқда. Телеканаллар хусусий секторга сотилади

Жамият

image

Ўзбекистон миллий телерадиоканали тизимида апрель ойида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиши кутилмоқда. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясининг 2019 йил 20 февралдаги 2019 йилнинг биринчи ярмида тайёрланган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мавжуд лойиҳалари рўйхатида кўрсатилган тадбирларни амалга ошириш учун назорат Режасининг 70 бандида ўз аксини топган.

Ушбу бандда МТРК фаолиятини янада такомиллаштириш йўналишлари белгилаб берилган. Улар:
– МТРК фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш;
– МТРК фаолиятида бозор механизмларини жорий этиш;
– МТРКнинг алоҳида функцияларини хусусий секторга ўтказишдан иборат.

Шунингдек, ишончли манбалардан бирининг хабарига кўра, Ўзбекистон Бош вазири шу йилнинг 26 февралида вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини таъминлаш бўйича кўрсатма берган. Назорат Режасида келтирилган ислоҳотлар юзасидан маъсул вазирлик ва идоралар ҳам белгилаб берилган. Жумладан, МТРК фаолиятини тубдан ислоҳ қилишга МТРК, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги маъсул этиб белгиланган. Ижро муддати эса апрель ойи этиб кўрсатилган.

Бундан ташқари, расман тасдиқланмаган хабарларга кўра, 3 та асосий телерадиоканал фаолиятини ривожлантириш мақсадида МРТК таркибига кирувчи бошқа телерадиоканалларнинг бошқарув пакети хусусий секторга сотилади.

Агарда мазкур хабарлар ўз тасдиғини топса ва МТРК фаолияти тубдан ислоҳ қилинса, демакки, аҳолини шаффоф, тўғри ва холисона ахборот билан таъминлашга бўлган ишонч ижобий томонга ўзгара бошлайди.

Сийқаси чиққан ва кўзбўямачилик учун эфирга узатилаётган теле-радиоматериаллар ислоҳотлар натижасида савияси юқори ва халқаро нуфузга мос медиа маҳсулотларга ўз ўрнини бўшатиб беради, деган умиддамиз.

Ёдгор Абдуллаев


Мақола муаллифи

Теглар

МТРК

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг