Моуриньо ЕЧЛ тарихидаги энг ёмон натижани қайд этди

Спорт

image

Португалиянинг “Бенфика” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо UEFA Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги сўнгги 10 ўйинда ғалаба қозона олмади. Бу ҳақда “Stats Foot” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Моуриньонинг плей-оффдаги сўнгги ғалабаси 2014 йилда “Челси” бошчилигида ПСЖга қарши ўйинда қайд этилган. Шу тариқа, бу натижа мураббий учун турнир тарихидаги энг узун ғалабасиз серияга айланди.

2025-2026 йилги Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг жавоб учрашувида “Бенфика” “Реал Мадрид”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Моуриньо 2025 йилдан буён “Бенфика”ни бошқариб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Маълумот учун, жорий мавсум Чемпионлар лигаси финали Будапешт шаҳридаги “Пушкаш Арена” стадионида бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи баҳс 2026 йил 30 май кунига белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жозе Моуриньо “Реал Мадрид” “Бенфика”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг