Моуриньо мураббийлик фаолиятидаги энг ёмон серияни қайд этмоқда

Спорт

image

“Тоттенҳэм” Англия Премьер-лигасининг 20-туридан ўрин олган баҳсда ўз майдонида “Ливерпуль”га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бу “шпорлар” бош мураббийи Жозе Моуриньонинг “мерсисайдликлар“га қарши баҳслардаги қаторасига тўртинчи мағлубияти ҳисобланади. Серия 2018 йил 16 декабрда, португалиялик мутахассис “Менчестер Юнайтед”ни бошқарган даврда бошланган. 

Ушбу нохуш серия Моуриньонинг фаолиятида бир рақиб билан баҳслардаги антирекорддир. У ҳали бошқа ҳеч бир жамоага қаторасига 4 та ўйинда мағлуб бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливерпуль Моуриньо Тоттенҳэм

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг