Моуриньо дисквалификация қилинди
Спорт
−
08 Июль 2023
3848Италиянинг “Рома” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо 10 кунга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, “бўрилар” устози 2023/2024 йилги мавсумнинг дастлабки 10 кунини ўтказиб юборади ва 50 минг евро жарима тўлайди. Бунга унинг рефери Даниэле Киффини танқид қилгани сабаб бўлган.
“Моуриньо ўз гаплари билан нафақат ҳакам Киффининг имижига, балки ҳакамлик тизимидаги рефериларни тайинлаш механизмининг нуфузига ҳам зарар етказган”, дейилади федерация хабарида.
Маълумот учун, бу Жозе Моуриньонинг дунё футболидаги ўзига хос характери ҳисобланади. У бунгача ҳам учрашув ҳакамлари билан жанжалли вазиятларга сабаб бўлган. Масалан, у якунига етган 2022/2023 йилги мавсумда “Рома” ва “Севилья” жамоаларининг Европа лигаси финал учрашувини бошқарган англиялик ҳакам Энтони Тейлорни ҳақорат қилгани учун судланган.
Моуриньога кўра, Энтони Тейлор билан ўртасидаги можаро ҳакамнинг қизил карточкага тортадиган баҳсли вазиятда “Севилья” томнига ён босганидан кейин юзага келган.
LiveБарчаси