Москвага яна дрон ҳужуми уюштирилди
Олам
−
28 Июль 2023
11155Бугун, 28 июлга ўтар кечаси Россия пойтахти Москва осмонида Украинанинг учувчисиз самолёти уриб туширилди. Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собянин ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Тунда душманнинг учувчисиз самолёти ҳужум қилишга уринди. Мудофаа вазирлиги қўшинлари уни уриб туширди, вайронгарчилик ва қурбонлар йўқ”, деб ёзган Собянин.
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги ҳам Москва вилоятидаги объектларга ҳужум қилишга уринган ва уриб туширилган учувчисиз самолёт ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.
“Бугун эрталаб Киев режимининг учувчисиз самолёти томонидан Москва вилоятидаги объектларга террорчилик ҳужуми уюштиришга уриниши бартараф этилди”, дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, дрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган, қурбонлар ва вайронагарчиликлар бўлмаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 июль куни ҳам Москвага учувчисиз учиш қурилмалари ёрдамида ҳужум уюштирилган ва иккита нотурар жой биносига зарба берилганди.
LiveБарчаси