Москвага яна дрон ҳужуми бўлди
Олам
−
07 Август 2023
11420Кеча, 6 август куни учувчисиз учиш қурилмалари билан яна Москва вилоятидаги объектларга ҳужум қилинди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“Соат 11:27 да Киев режимининг учувчисиз самолётлари томонидан Москва вилоятидаги объектларга теракт уюштиришга уриниш бартараф этилди”, дейилади Мудофаа вазирлиги Теlegram-каналида.
Айтилишича, дрон Подольск вилояти ҳудудида ҳаво мудофааси ёрдамида йўқ қилинди. Уюштирилган ҳужум оқибатида қурбонлар ва вайроналар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Россия пойтахти Москвага 24, 28, 30 июль ва 1 август кунлари ҳам дронлар ҳужуми уюштирилганди. 31 июль куни мансабдор шахслар, раҳбарлар ва бошқа ходимларга ихтиёрий равишда масофадан ишлаш таклиф қилинди. Чунки 30 июль кунига ўтар кечаси “Москва Сити”нинг Рақамли ривожланиш вазирлиги жойлашган “IQ-квартал” минорасининг 11 ва 12-қаватларига дрон келиб урилганди. Шунингдек, ушбу бинода Иқтисодий ривожланиш вазирлиги, Саноат ва савдо вазирлиги ва бошқа вазирликлар жойлашган.
LiveБарчаси