Москвадан Тошкентга келаётган самолётнинг двигатели шикастланди
Жамият
−
07 Март
246732025 йилнинг 5 март куни “Внуково” аэропортида Uzbekistan Airways АЖ самолётидан ҳаво кўпригини тортиб олиш вақтида чап двигатель шикастланди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways компанияси хабар берди.
Қайд этилишича, самолёт Москвадан Тошкентга учишни режалаштираётган бўлган. Рейс техник сабабларга кўра бекор қилинишига мажбур бўлди. Авиакомпания томонидан йўловчилар 5 ва 6 март кунлари амалга оширилган муқобил рейслар орқали манзилларга етказилган.
Москва вилоятлараро транспорт прокуратураси маълумотларига кўра, ҳозирда самолёт “Внуково” аэропортида бўлиб, унинг техник ҳолати текширилмоқда.
Москва транспорт прокуратураси тергов ишларини олиб бормоқда. Воқеанинг барча ҳолатлари аниқлангач, прокуратура аэропорт ходимларининг ҳаракатларига баҳо беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Air Samarkand’нинг UZS4003 Тошкент – Жидда рейси бортида юзага келган фавқулодда тиббий ҳолат сабабли Баҳрайн аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширганди.
LiveБарчаси
Самарқандда даҳшатли авария содир бўлди.
24 Апрель