Москвадан Наманганга учаётган самолёт Тошкентга йўналтирилди
Жамият
−
22 Ноябрь
15228Бугун, 22 ноябрь куни Москвадан Наманганга учаётган самолёт қуюқ туман туфайли Тошкентдаги муқобил аэропортга йўналтирилди. Бу ҳақда “Tashkent Sky News” хабар берди.
“Урал” авиакомпаниясининг Москвадан Наманганга йўловчи SVR2611 йўловчи рейси экипажи етиб келиш аэропортидаги туман туфайли Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги муқобил аэропортга жўнаб кетишга қарор қилган. Бунга кўриш имкониятининг нолга тенг экани сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 ноябрь куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Новосибирск – Фарғона йўналишидаги HY-670 рейси об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли Наманган муқобил аэропортига йўналтирилганди.