Москвадаги ёнғинда 2 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Олам
−
30 Июль 2022
7490Москва жанубидаги ётоқхонада содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган мигрантлардан икки нафари Ўзбекистон фуқароси бўлган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йил 28 июлдан 29 июлга ўтар кечаси Алма-Атинская кўчасидаги 7-корпус, 2-уйда жойлашган ётоқхонада содир бўлган ёнғин оқибатида 8 нафар фуқаро вафот этган, 4 киши жароҳат олган.
Дастлабки маълумотларга кўра, вафот этганларнинг 2 нафари (С.Н. 2003 йилда туғилган ва А.А. 1986 йилда туғилган) Ўзбекистон фуқароси ҳисобланади.
Ушбу ҳодиса юзасидан Братеево тумани тергов қўмитаси томонидан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ёнғин 16 қаватли бинонинг биринчи қаватида бошланган. Аланга 150 кв м майдонга тарқалган. Ёнғин ўчирилган.
Ёнғин факти бўйича Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 238-моддаси 3-қисми билан (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматларни кўрсатиш, эҳтиёцизлик туфайли икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига олиб келган) жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси