Москвадаги ёнғинда 8 нафар муҳожир ҳалок бўлди

Олам

image

Бугун, 29 июль куни Москва жанубидаги ётоқхонада содир бўлган ёнғин оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.

“Олма-Ота кўчаси, 7-уй, 2-уйда ёнғин содир бўлди. Саккиз киши ҳаёт белгиларисиз топилди, уч киши шифокорлар томонидан кўрикдан ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.

Ёнғин 16 қаватли бинонинг биринчи қаватида бошланган. Аланга 150 кв м майдонга тарқалган. Ёнғин ўчирилган.

Тергов қўмитасининг пойтахт бошқармаси маълумотларига кўра, ёнғин оқибатида жабрланганлар сони тўрт кишига етган.

“Тўрт киши тиббий муассасаларга ётқизилди, уларга зарур ёрдам кўрсатилмоқда”, дейилади департамент хабарида.

Ёнғин факти бўйича Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 238-моддаси 3-қисми билан (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматларни кўрсатиш, эҳтиёцизлик туфайли икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига олиб келган) жиноят иши қўзғатилган.

ТАССнинг фавқулодда хизматларга таяниб, маълум қилишича, қурбонларнинг барчаси мигрант бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант ёнғин Москва

Баҳолаганлар

213

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг