Москвада ўзбек, рус, тожик, қирғиз фуқаролари муштлашди
Олам
−
22 Февраль 2023
15399Москвадаги кафелардан бирида Ўзбекистон, Россия, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув юз берди. Бу ҳақда “Ren TV” хабар берди.
Жорий йилнинг 19 февралга ўтар кечаси Москва шаҳри Люблинская кўчасидаги кафеда Россия, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан. Кафедаги ушбу жанжал кўчада ҳам давом этган.
Воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари етиб келган.
Ҳодисанинг барча ҳолатларига ойдинлик киритиш учун 15 киши қўлга олиниб, полиция бўлимига олиб кетилган.
LiveБарчаси