Москвада рекорд даражада қалин қор ёғди
Олам
−
18:37 3659 2 дақиқа
Бугун, 27 апрель куни Россия пойтахти Москва шахрида қалин қор ёғиб, 55 йиллик рекорд янгиланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Фобос об-ҳаво марказининг етакчи мутахассиси Михаил Леуснинг сўзларига кўра, бугун Москвада ёғган қорнинг миқдори 55 йиллик рекордни янгилаган.
“Эрталабгача пойтахтда 12 сантиметр қор ёғди. Шу кунга қадар кузатилган аввалги рекорд 10 сантиметр эди. Бу рекорднинг янгиланишига 55 йил кетди”, дейди Михаил Леус.
Хабарга кўра, пойтахт минтақасида эрта тонгдан бери кучли ёғаётган қор оқибатида дарахтлар қулаб тушмоқда ва электр узатиш линиялари ёпишиб қолмоқда. Шунингдек, ойлик ёғингарчиликнинг ярмидан кўпи аллақачон ёғиб бўлган.
Расмийлар қор бўронлари, музликлар ва қуруқ момақалдироқлар кучайиши кутилаётгани сабабли тўқ сариқ рангли огоҳлантириш эълон қилган, кўплаб парклар ёпилган. Шу билан бирга, Москвада ёзги шиналари бўлган электр скутерлар, велосипедлар ва автомобиль учун мўлжалланган транспорт воситаларини ижарага олиш тўхтатилган.
Аҳолига, айниқса шиналарини алмаштирганларга метродан фойдаланиш ва иложи бўлса, машина ҳайдашдан қочиш тавсия этилган. Москва вилоятининг айрим ҳудудларида вақтинча электр узилишлари кузатилган ва фавқулодда таъмирлаш ишлари бошланган.
Шаҳарлараро ва узоқ масофали поездлар кечикаётгани, Внуково ва Жуковскийда эса кечикишлар қайд этилгани маълум қилинган.
Қайд этилишича, синоптиклар қор ёғиши кечқурунгача камайишини, аммо эртага, 28 апрелгача давом этишини тахмин қилмоқда. Шунингдек, об-ҳаво жорий йил 29 апрелгача яхшиланмаслиги ҳамда шаҳар хизматлари йиқилган дарахтларни тезда кесиш ва олиб ташлаш учун астойдил ҳаракат қилаётгани айтиб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жазоирнинг шимолий қисмидаги Саҳрои Кабир ҳудудида жойлашган Айн ас-Сафра қишлоғи аҳолиси ноодатий табиий ҳодисага гувоҳ бўлганди. Хусусан, қишлоқ атрофида қор ёғиб, одатда олтин рангда товланиб турадиган саҳро қумлари оппоқ қор билан қопланган эди.
Шаҳзода Шукуруллаева
Live
Барчаси