Москвада омбор ёнди. 6 қурбон бор

Олам

image
0:00
0:00
download

Кеча, 20 ноябрь куни Москва марказидаги учта темир йўл станцияси яқинидаги омбор биноси ёниб кетди. Воқеа жойидан етти киши эвакуация қилинди, олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий рус нашрлари хабар берди. 

Комсомолская майдони, 1-А бинодаги ёнғин ҳақида маълумот Москва вақти билан 14:57 да олинган. Ўт ўчирувчилар ёнғин икки қаватли ғиштли омборхона биносида келиб чиққанини аниқлаган. Очиқ манба маълумотларига кўра, бу бинода мебель, ёритгичлар ва гул дўкони жойлашган.  

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Москва бош бошқармаси матбуот хизмати гуллар омбори ёниб кетганини аниқлаган.

Ёнғин майдони 2,5 минг квадрат метрни ташкил этди. Омборда очиқ ёниш ҳолатлари бартараф этилган. Соат 23:55 да у бутунлай ўчирилган. 

Бинонинг 500 квадрат метр майдондаги шифтлари қисман қулаган. 

Бинодан етти киши эвакуация қилинган, олти киши ҳалок бўлган, яна бир киши жароҳатланган. 

Фавқулодда вазиятлар хизмати, шунингдек, ҳодисага электр иситиш мосламасининг носозлиги ва электр тармоғининг аварияли ишлаши сабаб бўлганини маълум қилди. 

Тергов қўмитаси ёнғин факти бўйича жиноий иш очди. Маълумотларга кўра, ёнғинга товарларни нотўғри сақлаш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳамда истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигини таъминлаш талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш сабаб бўлган. 

Ёнғинни ўчиришга Люблино ва Тверь станцияларидан иккита ўт ўчириш поезди юборилган. Ишга жами 121 киши, 42 та техника жалб қилинган.

Россия темир йўллари ёнғин йўловчиларга таҳдид солмаслиги ва поездлар ҳаракатига таъсир қилмаслигини айтди. Компания матбуот хизмати, шунингдек, Комсомолская майдони яқинидаги ёнғин содир бўлган жой “Россия темир йўллари”га тегишли эмаслигини қўшимча қилди. “Москва-Тверь” шаҳар атрофи йўловчи компанияси матбуот хизмати ҳам ҳодиса шаҳар поездлари ҳаракатига таъсир қилмаганини қайд этди. 

Роспотребнадзор мутахассислари ёнғин зонасида ҳаво намуналарини олишди. Улар тадқиқот учун лабораторияга юборилди. Тадқиқот натижаларига кўра, ҳаво намуналарида гигиеник меъёрлардан ошиб кетиш ҳолатлари аниқланмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг